Жаҳон | 09:24 / 20.03.2017
18316
1 дақиқада ўқилади

АҚШ президенти рейтинги рекорд даражада пасайиб кетди

Фото:EPA

Айни вақтда АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч рейтинги у президент лавозимини эгаллаётган даврдаги рекорд даражада паст кўрсаткичга тушиб кетди. Бундан Gallup жамоат фикрини ўрганиш институти ўтказган ижтимоий сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Айни вақтда Трамп ва Хиллари Клинтонга ишонч рейтинги тенглашган. Ҳозирда иккала сиёсатчининг фаолиятини сўралганлардан 37 фоизигина қўллаб-қувватлайди, 58 фоизи эса салбий муносабатда. Трамп учун бу натижа инаугурациясидан кейин энг паст натижа бўлди, ўшанда уни 45 фоиз сўралганлар қўллаб-қувватлаётганди, яна шунча фоиз одам унга ишончсизлик билдирганди.

Трампга ишонч даражаси сайловолди пойгаси вақтида ҳам унча баланд бўлмаган, бироқ у АҚШ сайлов тизимининг ўзига хос жиҳатларидан фойдаланиб, "иккиланиб турган" штатлар ҳисобига Хиллари Клинтонни ортда қолдирганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид