Жамият | 00:28 / 21.03.2017
23014
1 дақиқада ўқилади

Жаноб Бин яна экранларга қайтмоқда

Британиялик таниқли комик актёр Роуэн Аткинсон унга машҳурлик келтирган жаноб Бин ролини Хитойнинг "Энг кулгили комедия: фильм" суратида яна ижро этади. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.   

Фильм яратувчиларининг айтишича, суратга олиш гуруҳи актёр хитойчани билмагани сабаб у билан имо-ишоралар ва мимикалар ёрдамида мулоқот қилган.  

Суратда 5 дўстнинг Хитойнинг қимор ўйинлари пойтахти саналувчи Макаога сафари ҳақида сўзланади. Улар Макаода адашиб қолиб, боксчи Майк Тайсонни учратиб қолишади.

Жаноб Бин Аткинсоннинг энг машҳур, бироқ ягона роли эмас. У бир нечта фильмларда суратга тушган. Актёр 2016 йилда "Мегрэ қопқон қўймоқда" триллерида комиссар Жюль Мегрэ ролини ижро этган.

Мавзуга оид