Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий Паралимпия терма жамоаси Дубайдаги Гран-Прида иштирок этмоқда
Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Гран-При бўлиб ўтмоқда. Турнирда 50га якин давлатдан 400дан ортиқ спортчилар куч синашмоқда. 26 мартга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
21 март куни терма жамоа аъзоларидан икки нафари совриндорлар сафидан жой олди. Ядро улоқтириш бўйича ташкил этилган баҳсларда Наталья Семенова 2-ўринни эгаллаб, кумуш медаль билан тақдирланган, Элбек Султонов 14,30 метр натижаси билан 3-ўринни банд этган ва бронза медалига лойиқ кўрилган.


Мусобақа давомида олдинда Ўзбекистон вакилларини ядро, найза ва диск улоқтириш баҳслари кутиб турибди.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
11:03 / 26.03.2025