Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда поезд темир йўл изидан чиқиб кетди
Швейцарияда Миландан Базелга келаётган поезд вагонлари рельслардан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида камида 7 киши жабр кўрган. Бу ҳақда Италининг Rainews24 телеканали хабар бермоқда.
Фавқулодда вазият маҳаллий вақт билан соат 14.00 да (Тшокент вақти билан 18.00да) поезд Люцерндаги станцияга кириб келаётганда юз берган. Поезднинг бир вагони ағдарилиб, электр узатиш линиялари ва станциянинг металл конструкцияларига шикаст етказган.
Айни вақтда вокзал ўраб олинган, воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб боришмоқда. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
La Repubblica нашри маълумотларига кўра, поездда 160 гача йўловчи бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025