Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби кейинги ҳафтада Эрдўған билан учрашади
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон кейинги ҳафтада Анқара ва Брюсселга ташриф буюради, деб маълум қилди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили вазифасини бажарувчи Марк Тонер.
"Давлат котиби АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқдоши билан юқори даражадаги ҳамкорликни давом эттирган ҳолда 30 март куни Анқарага Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Туркиянинг бошқа юқори лавозимли шахслари билан учрашгани йўл олади", деб айтди Тонер журналистларга.
Тонернинг таъкидлашича, бу учрашувлар вақтида Тиллерсон "Туркиянинг минтақавий барқарорликни таъминлашдаги муҳим ролини тасдиқлайди ва ИШИДга қарши курашдаги кейинги қадамларни муҳокама қилади".
Тиллерсон 31 мартда Анқарадан Бельгия пойтахти Брюсселга НАТО бош қароргоҳига ташриф буюргани жўнайди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025