Жаҳон | 13:28 / 25.03.2017
7900
1 дақиқада ўқилади

Гуанчжоуда электр станциясида фожиа юз берди, қурбонлар кўп

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Цунхуа округида қурилаётган иссиқлик электр станциясида қулаш рўй берди. Бунинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Синьхуа».

Бундан ташқари яна икки киши жароҳатланган. Айни дамда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Ҳозирча қулашга нима сабаб бўлгани ҳамда вайроналар остида қанча инсон қолаётгани номаълум.

Маҳаллий ҳукумат ҳодиса бўйича суриштирув ишларини бошлади.

Мавзуга оид