Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бошланди
Болгарияда 44-Халқ кенгашининг янги аъзоларини сайлаш бўйича навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Тонгги соат 7:00дан мамлакатдаги 12 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилди. Яна 371та овоз бериш участкалари дунёнинг 70 давлатида очилади, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
Сайловларда 11та партия ва 9та коалиция қатнашмоқда. Бундан ташқари, 9 нафар мустақил номзод ҳам сайловчилар ишончи учун курашмоқда.
7 миллиондан ортиқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш жараёнларини 4 минг нафардан ортиқ кузатувчи назорат қилмоқда. Сайловнинг илк норасмий натижалари 20:00да овоз бериш участкалари ёпилганидан сўнг маълум бўлади.
2016 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида Румен Радев ғалаба қозонган эди.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025