Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО сунъий йўлдош ва компьютер дастурларига 3 млрд евро ажратади
НАТО ўзининг сунъий йўлдош дастурларини такомиллаштириш ва компьютер технологияларини ривожлантириш, шу жумладан кибернетика ҳимоясини яхшилашга 3 млрд евро миқдорида маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 1,7 млрд евро қўшинлар, кемалар ва дронларни яхшироқ қўллаб-қувватлаш мақсадида сунъий йўлдош алоқа ишларига сарфланади. Яна 800 млн евро эвазига РҚМ (ракеталарга қарши мудофаа) ва ҲҲҲ (ҳаво ҳужумидан ҳимоя)га масъул компьютер тизимлари такомиллаштирилади. 71 млн евро кибертаҳдидларга қарши йўналтирилади.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг 2016 йилга доир ҳисоботида қайд этишича, ташкилотга аъзо 27 давлатнинг АҚШдан ташқари мудофаа мақсадларига сарфлаган маблағи ЯИМнинг 3,8 фоизини ташкил этган ва 2015 йил билан таққослаганда 1,47 фоизга кўпроқ бўлган. АҚШнинг 2016 йилда НАТО учун сарфлаган маблағи 45,9 фоиздан иборат бўлган. НАТОнинг 28 мамлакати 2016 йилда жами 892 млрд доллар йўналтирган.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
20:12 / 14.05.2025