Фан-техника | 22:47 / 27.03.2017
53758
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг махфий лимузинини Швецияда пайқаб қолишди

Motor1 портали Швецияда "Кортеж" лойиҳасидаги моделлар қаторидан ўрин олган ҳашаматли моделлардан бирининг серияолди нусхаси бўлган махфий лимузиннинг қишги синов вақтидаги суратларини чоп этди.

Ғарб журналистлари "Владимир Путин лимузини" деб ном беришган ушбу автомобиль дизайни Rolls-Royce ва Bentley компаниялари машиналари дизайнини эслатиб юборади. 

Лойиҳа доирасида Россия президенти учун янги лимузин, Россиянинг биринчи шахслари учун машиналар, шунингдек кенг омма учун оддийроқ моделлар яратилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид