Жамият | 11:54 / 28.03.2017
19207
1 дақиқада ўқилади

Дубай амири йўл четида светофорнинг яшил ёнишини кутиб турди (видео)

Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум йўл ҳаракати қоидасига амал қилишда ўрнак кўрсатди. Интернетда амирнинг шаҳар чорраҳаларидан бирида ёнидаги йўлдошлари билан светофорнинг яшил ёнишини ва йўлдан ўтишни кутаётган тасвирланган видео пайдо бўлди.

Чироқ яшил ёнганида амир ва унинг шериклари пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтиб олишган. Буни кузатиб турган одамлар эса унинг бу ишига таҳсин айтишган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган ҳайдовчи ва йўловчилар ўз қилмишларидан бироз хижолат бўлишса бўларди, дегинг келади. Чунки одоб-ахлоққа, тартиб-интизомга амал қилган киши четдан қараганда жуда чиройли кўринади. Уларнинг қоидабузарликлари эса барчага, жумладан, ўзларига ҳам зиён келтиради.

Мавзуга оид