Ўзбекистон | 17:53 / 28.03.2017
26945
2 дақиқада ўқилади

Ғаллаороллик ота-оналар мактабдан сўнг болаларини нега уйга қамашмоқда?

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайлангач, ўз ишини халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларига қаратди. Бундан ташқари, жойларда фаолият юритувчи ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар ҳам халқ билан юзма-юз мулоқот қилишга ундалди. Бу борада қатор йиғилишлар, мажлислар ҳам ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда.

Президентнинг ўзи ҳар бир вилоятга шахсан ташриф буюриб, мавжуд муаммолар, олиб борилаётган ишлар ва келажакдаги режалар билан яқиндан танишмоқда.

“Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилган кўрсатувлардан бирида Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан лавҳалар кўрсатилган. Унда маҳаллардаги болаларнинг ўқишдан ташқари ҳолати, улар бўш вақтларини нима билан ўтказишлари атрофлича ёритилган.

Кўрсатувдаги тасвирлар салбий ҳолатларни кўрсатиб турибди. Бўш ётган спорт майдонлари ёки болалар билан гавжум яроқсиз майдонлар мантиқан бир-бирига уйғунлашмаган вазиятни кўрсатади. Ота-оналарнинг айтишича, уларнинг маҳалласида на бир истироҳат боғи ва на болалар майдончаси бўлмагани сабаб улар болаларини ёки невараларини мактабдан қайтишгач, ҳовлига қамаб ўтиради. Кўрсатувда, шунингдек, мавзуга доир бошқа муаммолар ҳам тилга олинган.

Жойларда шу пайтга қадар мавжуд муаммолар босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда. Буни реал ҳаётнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Аммо ён-атрофида бўлаётган ўзгаришларни кўрмаётган ёки кўришни истамаётган ва ёки тушунмаётган айрим мутасадди раҳбарлар олдинга қараб кетаётган аравани секинлаштирмоқда. Бу эса тараққиётнинг секинлашишига олиб келади.

Мавзуга оид