Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ президенти жангарилар тўлақонли кимёвий қуролга эгамаслигини айтди
Ироқда жанг қилаётган террорчилар тўлақонли кимёвий қуролга эгамаслар, уларда фақатгина унинг бирламчи компонентлари мавжуд, бироқ улар ҳам хавфлидир, деб айтди Ироқ президенти Фуад Масум РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
"Ҳозирча бу кимёвий моддалар ҳақидаги маълумотлар улар оддий эканлиги, кимёвий қуролга эга давлатларники каби кучли эмаслигини кўрсатмоқда. Бироқ улар қўлланмоқда ва ўз таъсирига эга, айниқса руҳий таъсирга. Бироқ бу Ироқда, мисол учун Халабжада (1988 йил) 5 дақиқа ичида тахминан 5 минг киши ҳалок бўлганда ишлатилган кимёвий қуролдек кучли эмас", деб айтди Масум.
Унинг айтишича, террорчилар кимёвий қуролларнинг "бирламчи компонентларига" эга. "Бу компонентлар унча илғор эмас, бироқ хавфли", деб айтган Масум. Масум Бағдод Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти террорчиларда бу компонентларнинг борлигини улар бу моддаларни қаердан олганларини билиш мақсадида тергов қилишини талаб қилмоқда.
"Бу моддалар уларга қандай тушиб қолгани номаълум. Буни тергов қилиш маълум вақт олади", деб айтди Масум.
Мавзуга оид
00:59 / 07.04.2025
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
11:20 / 08.01.2025
Тинч аҳолига қўлланган кимёвий газ – Сурияда Асад режими томонидан содир этилган қатлиом тафсилотлари
12:49 / 02.01.2025