Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Дубай халқаро молия марказига ташриф буюрди
Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев БААгаамалий ташрифи доирасида Дубай халқаро молия маркази (DIFC) раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар қилмоқда. Назарбоев марказга ташрифи чоғида DIFC фаолияти, унинг ривожланиш истиқболлари билан танишди.
Қозоғистон президентига Дубай ЯИМда DIFC ҳиссаси хусусида ахборот берилди. Ушбу тузилма ташкил этилганидан бери бу рақам 8 фоизга ўсгани таъкидланди. Шу билан бирга, DIFC рўйхатидан ўтган компаниялар ўсгани ҳамда унинг инфратузилмаси сезиларли яхшилангани қайд этилмоқда. Қозоғистон давлат раҳбари "Остона" халқаро молия марказини барпо этишда БАА тажрибасини ўрганиб, жорий этаётганини билдирган.

Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025