Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг куёви Оқ уй инновациялар бошқармасига раҳбар бўлди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ҳамда маслаҳатчиси Жаред Кушнер Оқ уй маъмурияти ҳузурида янги ташкил этилган инновациялар бўйича идорага раҳбарлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер журналистларга маълум қилган.
"Америка инновациялари бўйича идора ҳукумат амалиётлари ва хизматларини белгиланган муддатдан тезроқ ва арзонроқ амалга ошириш ишлари билан шуғулланади", — дея изоҳ берган Спайсер.
Хусусан, Кушнер вазирликлар ва идоралардаги технологияларни модернизация қилиш билан шуғулланади. Спайсер, шунингдек, фахрийлар ишлари бўйича вазирлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш заруратига алоҳида тўхталган.
Мавзуга оид
23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
01:05 / 23.08.2020
Трампнинг куёви араб давлатларини Исроил билан муносабатларни яхшилашга кўндирмоқчи
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020