Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг аксари санитария ва гигиена нормаларига жавоб бермайди
Ўзбекистонда республика бўйича барча деҳқон бозорлари танқидий таҳлил қилинган.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда деҳқон бозорларининг аксар қисмида хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ инобатга олинмаган ҳолатда қолмоқда. Шунингдек, автомобиль тўхташ жойларининг етишмаслиги каби ҳолатлар сотувчи ва харидорлар учун бир қатор ноқулайликлар туғдирмоқда.
Хусусан, таҳлил қилинган 328 та деҳқон бозоридан 70 фоиздан ортиғининг (231) моддий-техника базаси савдони ташкил этишнинг замонавий талабларига (муҳандислик-коммуникация тармоқлари, савдо расталари, ободонлаштириш, автомобиллар тўхташ жойлари ва бошқалар) жавоб бермайди.
Туманлардаги қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бозорларнинг 20 фоизидан ортиғи (59) ҳафтада фақат бир кун ва зарар кўриб ишламоқда. Бозорларнинг 90 фоизидан ортиғи (301) замонавий қурилиш нормалари талаблари ва савдо хизмати кўрсатиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда мукаммал таъмирлашни талаб этади.
Шунингдек, республика қишлоқ туманлари аҳолиси амалда бозорларда замонавий тўлов тизимларидан (пластик карточкалардан) фойдаланиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж товарларини сотиб олиш имкониятига эга эмас, аҳолига савдо хизматлари кўрсатиш даражаси ҳам замонавий талабларга жавоб бермайди.
Деҳқон бозорларининг асосий қисми катта ҳудудларни эгаллайди, кўпинча аҳоли учун истеъмол товарларининг энг зарур турлари сотувда бўлмайди.
«Ушбу барча омиллар деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларни янада ривожлантириш стратегиясини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда», дейилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида.
Мавзуга оид
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
10:14 / 16.07.2024
Тадбиркорлар жамоат жойлари ва ижтимоий объектларда санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этади
19:10 / 28.06.2024
Мавсумий хасталик: нега ёзда салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?
15:23 / 20.06.2024