Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tradeuzbekistan.com – янги электрон савдо майдончаси
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан сифатли экспорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни ошириш, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни экспорт фаолиятига жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани ҳисобга олиниб, биринчи экспортга йўналтирилган савдо майдончаси Trade Uzbekistan ташкил этилди. У электрон тижорат соҳасидаги жаҳон брендлари тажрибасига асосланган.
Бу майдонча асосий ва устувор вазифаси ўзбек брендини таниш даражасини мустаҳкамлаш орқали маҳаллий маҳсулотларни хориж бозорларига чиқариш, ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, иш доираларини кенгайтириш ва бизнес муҳитни яхшилаш ҳисобланади.
Trade Uzbekistan тизимида ишлаб чиқарувчи-экспортчилар ташқи савдо компаниялари ва харидорлар билан онлайн режимда музокаралар олиб бориши ҳамда келишувга эришиши мумкин.
Савдо майдончаси маҳсулотларни Ўзбекистондан ташқарига экспорт қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи компанияларни бир майдончада бирлаштиришга мўлжалланган.
Ушбу савдо майдончаси билан ишлашнинг қуйидаги афзалликлари бор:
• Экспортга мўлжалланган товарлар турларининг катталиги
• Мурожаатларни 24 соат давомида мониторинг қилиш ва доимий консалтинг
• Оддий ва қулай интерфейс
• Бизнесни ривожлантириш учун катта ҳажмдаги фойдали маълумотлар
• Халқаро домен
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025