Спорт | 18:11 / 02.04.2017
9803
1 дақиқада ўқилади

Хоккей ўйини вақтида дарвозабон ҳушини йўқотди

НХЛ чемпионатида иштирок этувчи «Филадельфия» хоккей клуби дарвозабони Михал Нойвирт ўйин вақтида ҳушини йўқотди.

Ушбу ҳодиса «Нью-Жерси»га қарши ўйин вақтида рўй берган. Биринчи бўлим ўртасида, ўйин рақиб ҳудудида кечаётган вақтда дарвозабон ўз дарвозаси олдида бирданига ортга қулаган.

Ўйин тўхтатилган ва Нойвиртга ёрдам бериш учун шифокорлар етиб келган. Дарвозабон кўп ўтмасдан ўзига келган, аммо уни муз майдонидан замбилга солиб олиб чиқиб кетишган. Уни текшириш учун шифохонага олиб кетишган.

Нойвиртнинг ўрнига Энтони Столарц ўйинни давом эттирган. Учрашув «Филадельфия»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Хоккейчилардан бири Жордан Уилнинг тахмин қилишича, Нойвиртнинг қулашига қаттиқ чанқоқлик сабаб бўлган.

Мавзуга оид