Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк метросидаги ҳолат кўпчиликнинг ҳайрати ва ғазабига сабаб бўлди
Интернет тармоқларида ўрта ёшли аёлнинг Нью-Йорк метроси вагони эшикларига боши тиқилиб қолгани ва йўловчиларнинг бу воқеага мутлақо бефарқ муносабатда бўлгани кўрсатилган видео вирус каби тарқалди.
Мазкур видео Instagram ижтимоий тармоғига theshaderoom номли фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган бўлиб, афтидан, у метронинг бошқа бир вагонидан тасвирга олинган.
Видеода беш кишининг аёл ёнидан ўтганини кўриш мумкин, бироқ улардан бирортаси аёлга ёрдам бериш у ёқда турсин, қадамини ҳам секинлатмаган.
Аёлга ёрдам берилгани ва унинг жароҳат олган ё олмагани ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
15:58 / 06.05.2025
Тирик ва соғ-саломат: АҚШда 63 йил аввал бедарак йўқолган аёл топилди
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
09:46 / 30.04.2025
Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди
21:10 / 02.04.2025