Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалилов ИШИДнинг Россиядаги «уйқудаги ячейкаси» аъзоси бўлгани тахмин қилинмоқда
Санкт-Петербург метросида амалга оширилган теракт ижрочиси Акбаржон Жалилов ИШИДнинг Россия ҳудудидаги «уйқудаги ячейкаси» аъзоси бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.Ru» ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, ИШИДнинг «уйқудаги ячейкаси» аъзолари узоқ вақт давомида ўзларини пинҳон тутишади, ташкилот раҳбарияти ҳам уларнинг барча ҳаракатларини назорат қилмайди.
5 апрель куни ДНК таҳлили Санкт-Петербургдаги гумондор террорчи шахсини тасдиқлаб, теракт Россия фуқароси Акбаржон Жалилов томонидан ижро этилгани маълум қилинганди.
Шунингдек, Жалиловнинг уйидан бомба ясашда қўлланган ашёлар топилган.
3 апрель куни Петербург метросида портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.
5 апрель куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Росгвардия»нинг махсус бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида Марказий Осиё республикаларининг 6 нафар фуқароси террористик фаолиятда иштирок этганликда гумонланиб, қўлга олинди.
Мавзуга оид
10:37 / 24.03.2025
Петербургда мигрантларнинг келиб чиқиши ва миллатини аниқлайдиган камералар ўрнатилади
12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
15:39 / 19.11.2024
Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
07:47 / 23.08.2024