Артур Таймазов: “Медалларимни ҳар доим ҳалол кураш билан қўлга киритганман”
Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтида чиққан маълумотга кўра, Пекин-2008 олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ва эркин кураш мусобақасида олтин медални қўлга киритган Артур Таймазовнинг эришган натижаси бекор қилинган.
Таймазов бу хабарга ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муносабат билдирди.
“Олимпия чемпиони бўлиш болаликдан орзуим бўлиб келган. Мен бунга бутун умримни бағишладим, соғлиғимни “гиламда қолдирдим”. Ҳар доим ўз медалларимни ҳалол курашда ютиб келганман. Ҳеч қачон тақиқланган препаратларни қабул қилмаганман. 16 йил давомида ҳар йили допинг-намуналар топширдим ва бирон марта улар ижобий натижа бермади.
Чемпион бўлганингда ўз миллатинг, халқинг номини тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб қўясан. Бу дамларда масъулиятни ўзгача тушуна бошлайсан: сен нафақат битта ўзингга, балки сен орқали бутун халқингга ҳам қараб туришларини сезасан. Хато, боз устига, қандайдир ноҳақ ҳаракатлар қилишга ҳаққинг йўқ. Ўзим учун, шунингдек, менга ишонган, мухлислик қилган, ҳар кунлик меҳнатимни кўрганлар учун мен ҳар доим уч карра Олимпия чемпиони бўлиб қолавераман. Оилам, яқинларим ва дўстларим менинг ғалабам билан бирга яшашди, бу менга ҳар доим куч берган ва олға интилишга ёрдам берган.
Мен МОҚнинг қарорига нисбатан норозилик билдираман.
Бугун мен барча қўллаб-қувватлаганлар ва менинг ҳалол меҳнатимга шубҳа қилмаганларга миннатдорлик билдираман. Раҳмат!”, - дея ёзди Таймазов.
Эслатиб ўтамиз, Пекин олимпиадасида юртимиз қўлга киритган ягона олтин медални айнан Артур Таймазов олиб берган эди.
Мавзуга оид
11:08 / 15.07.2020
Артур Таймазовнинг олимпия олтин медали бошқа спортчига берилди
15:04 / 13.10.2019
Владикавказда ака-ука Таймазовларнинг спорт курашлари маркази очилди
08:16 / 24.07.2019
Таймазовдан яна бир Олимпия олтин медали олиб қўйилди. У бу сафар қарор устидан арз қилмоқчи
18:34 / 07.01.2019