Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Суриядаги аэродромга зарба берилиши
Пентагон маъмурияти Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазасига берган ракета зарбаларининг видеосини намойиш қилди. Мазкур базада кимёвий қурол сақлангани таъкидланмоқда.
Зарбалар USS Ross эсминецидан туриб йўлланган. Видеода АҚШ ҲДК кемасидан тунги вақтда учирилган ракеталар парвозини кўриш мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз навбатида Сурия ҲҲК аэродромига зарба беришга буйруқ берганини тасдиқлади. Унинг баёнот беришича, Башар Асадни ўзгартириш борасидаги барча уринишлар бесамар кетган. У ушбу ҳужум Американинг «миллий хавфсизлиги муҳимлиги»ни акс эттиришини маълум қилган.
Ҳозирча Пентагон маъмуриятида етказилган талофат ҳақида маълумотлар йўқ, бироқ Сурия томони қурбонлар ҳақида хабар қилмоқда.
7 апрелга ўтар кечаси Пентагон Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрат аэродромига зарба берганини маълум қилган эди. Ракета зарбалари АҚШ ҳарбий кемаларидаги қанотли ракеталар ёрдамида берилган. Пентагонга кўра жами 59та ракета учирилган.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:44 / 22.05.2025
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
23:31 / 29.04.2025
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
21:11 / 24.04.2025