Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Новза” жоме масжиди жамоаси хайрия тадбирида иштирок этди
Шу йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳар «Новза» жоме масжиди имом-хатиби бошчилигида масжид жамоаси Учтепа туманида жойлашган 199-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюрди.
Махсус мактабда ташкил этилган тадбирда имом-хатиб Жалолиддин Ҳамроқулов сўзга чиқиб, илм ва унинг фазилатлари ҳақида гапириб, юртимиз азал-азалдан дунёга устоз бўлган уламолари билан машҳур бўлгани, ёшларимиз ҳам улуғ аждодларига муносиб ворис бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигини уқтирди.
Тадбир якунида ўқувчиларга масжид маъмурияти ва ҳомийлар томонидан ўқув қуроллари, синф хоналарига ёзув доскалари тақдим этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги.







Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
14:40 / 01.03.2025
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди
15:30 / 03.02.2025