Жаҳон | 17:47 / 09.04.2017
13310
1 дақиқада ўқилади

Туркия Суриядаги вазият юзасидан Россиянинг позициясидан норози

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Москва Сурия яраштирув битими бузилиши муносабати билан зарур қарорлар қабул қилмаётганини айтди. Бу ҳақида РИА "Новости"да маълум қилинди.

Човушўғлининг айтишича, у бу ҳақида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровга айтган. "Туркия аввалгидек Сурияда ўқ узиш бас қилиниши тарафдори, бироқ Россия Башар Асад мамлакат етакчиси лавозимида қолиши кераклигига оид таъкидини тўхтатиши керак", - деди Туркия ТИВ раҳбари TRT телеканали эфирида.

Бундан аввал Россия ТИВда Анқаранинг Суриядаги вазиятни тартибга солишдаги ролини ижобий баҳолашган эди. "Туркия - ўқ узишни тўхтатиш режимини қўллаб-қувватлаш кафолатларидан бири", - дея таъкидланган эди ТИВда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид