Жамият | 23:08 / 10.04.2017
8269
2 дақиқада ўқилади

Америкалик 2 метрлик питонни тизгинсиз сайр қилдиргани учун жаримага тортилди

АҚШнинг Жанубий Дакота штатида яшовчи эркак уйида боқадиган қирол питонини тизгинсиз сайр қилдиргани учун полиция томондан жаримага тортилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда .

Илон эгасининг айтишича, у илон билан боғда сайр қилиб юрганда, ҳайвонларни назорат қилиш хизмати зобити келиб, "илонни арқон билан боғлаб қўйишни" сўраган. Илон эгаси бу илтимосни "1 апрель ҳазили" деб қабул қилган. Бироқ бир оз вақтдан кейин унинг номига "уй ҳайвонини тизгинсиз сайр қилдириш учун" 190 долларлик жарима келган.

Кейинроқ маълум бўлишича, икки метрлик бўғма илоннинг боғда кутилмаганда пайдо бўлиши боғга ташриф буюрганлардан бирини аччиқлантирган ва айнан шу киши полицияга илон эгасининг ҳаракатлари қанчалик қонунга мос келишини текшириш илтимоси билан мурожаат қилган.

Ҳайвонларни назорат қилиш хизмати вакилининг айтишича, маҳаллий қонунчилик таъсири остига барча уй ҳайвонлари истисносиз тушади. Унинг айтишича, илонни етаклаб юрмай, кўчага махсус контейнерда ҳам олиб чиқиш мумкин эди.

Мавзуга оид