Спорт | 18:17 / 10.04.2017
4459
1 дақиқада ўқилади

Илюмжиновнинг FIDE президенти лавозимидаги ваколатлари чекланмайди

Кирсан Илюмжинов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти лавозимини ваколат чекловларисиз ўзида сақлаб қолди. Бу ҳақда ТАСС FIDE президенти ёрдамчиси Берик Балгабаевга асосан хабар берди.

Бундай қарор душанба куни FIDE президентлик кенгашининг Афина шаҳридаги навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.

Аввалроқ ОАВ Илюмжинов ўз лавозимини қатор ваколатлари чекланган ҳолда сақлаб қолгани хабар ҳақида қилганди. Уларда у муҳим қарорларни мустақил равишда қабул қила олмаслиги ва шартномаларни имзолай олмаслиги хабар қилинган. Бироқ, ташкилот низомига кўра, FIDE президенти айни дамда шундоқ ҳам қиймати 100 минг евродан ортиқ бўлган шартномаларни имзолай олмайди.

"Кирсан Илюмжинов ҳеч қандай чекловларсиз FIDE президенти бўлиб қолади", - дея хабар берди Балгабаев.

Аввалроқ Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов ўзига ташкилотдаги молиявий, юридик ва иш ваколатларини қайтаргани ҳақида хабар бергандик

Мавзуга оид