Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон-Қозоғистон янги газ қувури ишга туширилади
“Бухоро газли ҳудуди-Тошкент-Бишкек-Олмаота” газ қувури қурилиш ишлари 2017 йилнинг июнига қадар якунланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон ОАВ «Газпром Қирғизистон» вакили Мурот Сулаймоновга асосан хабар берди.
Жадвалга кўра, апрелда биринчи ва иккинчи навбат қурилиши якунланади, шундан сўнг махсус ишлар бошланади ҳамда улар жорий йилнинг июнига қадар якунланади.
Янги магистрал газ қувури ишчи босими 55 кг ва ўтказиш имконияти соатига 450 минг кубометр газ бўлган 720 миллиметрли қувурлардан иборат бўлади.
«Тахминларга кўра, бу газ қувури йилига 4 млрд куб газни ўтказади. Ушбу икки навбатни қуриш республикамиз шимолий ҳудудлари ва Бишкек шаҳрига газ етказиб бериш хавфсизлигини таъминлайди», - дея таъкидлаб ўтди Мурот Сулаймонов Кnews.kg нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025