Light | 23:56 / 12.04.2017
73873
3 дақиқада ўқилади

Forbes: Дунёдаги энг кучли таъсирга эга шахслар

Ҳар йили дунёнинг икки таниқли нашрлари — Time ва Forbes — дунёнинг энг нуфузли шахслари рўйхатини чиқаради. Мазкур баҳо олимлар тўплаган таҳлиллар ва маълумотлар асосида тақдим этилади. 2017 йилнинг етакчиларига эътибор қилинг. Қаршингизда, инсоният тақдирини ўзгартиришга қодир бўлган кучли шахслар рейтинги.

 

Билл Гейтс

Microsoft асосчиси
7-ўрин

Дунёнинг энг бадавлат шахсларидан бири хайрия ишларига жуда катта маблағ ажратади. Билл ва Мелинда Гейтс 15 йил аввал жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни бартараф қилиш бўйича хайрия жамғармасини очади. Унга бугунги кунда 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган. Ўтган йилнинг апрель ойида Гейтс очликка қарши курашиш учун қарийб 776 миллион доллар сарфлади.

 

Жанет Йеллен

АҚШ федерал захира тизими раҳбари
6-ўрин

Жанет Йеллен аёл киши ҳам дунёвий молия бозорини бошқара олишини исботлай олди. Федерал захира тизимида айнан унинг раҳбарлиги АҚШ иқтисодини инқироздан олиб чиқишга ёрдам берди.

 

Рим Папаси Франциск

5-ўрин

Қарийб бир ярим миллиардга яқин католиклар «Аллоҳнинг Ердаги сояси»нинг изидан боришга тайёрдир. Франциск I ҳам ўз навбатида 79 ёшида ҳукуматни оқилона бошқаради. Унинг даврида Католик черковининг радикал консерватив кўриниши замонавий жамиятга мослашди: у жаҳон сиёсатидан хабардор ва кўп вақтини кам таъминланганларга бағишлайди — шунинг билан, сўзсиз, у барчага ёрқин мисол бўлаяпти.

 

Си Цзиньпин

ХХР президенти
4-ўрин

Хитой раҳбари катталиги жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда турган иқтисодиётни бошқаради ва у ўз мажбуриятлари юкини ҳис эта олади. Айнан Си Цзиньпин даврида Хитой Ғарб ва Шарқнинг энг йирик давлатлари билан жуда яхши муносабатларни йўлга қўймоқда.

 

Ангела Меркель

Германия канцлер
3-ўрин

Мана уч йилдирки, Ангела Меркель дунёнинг энг обрўли аёли бўлиб қолмоқда. Темир аёл бошқаруви остида Германия иқтисоди глобал инқирозга қарши чиқа олди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг яхлитлигида ҳам айнан шу аёлнинг хизматлари катта. 

 

Дональд Трамп

АҚШ президенти
2-ўрин

АҚШнинг 45-президенти - Дональд Трамп бўлиб, айни дамда у дунёнинг энг нуфузли шахсларидан биридир. Қисқа вақт ичида у Конгресснинг икки палатасини ҳам эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Унинг Make America Great Again деган баланд овоз шиори эса даврнинг чинакам иборасига айланди.

 

Владимир Путин

Россия президенти
1-ўрин

Forbes журнали тўртинчи маротаба ҳам Россия президенти Владимир Путинни дунёнинг энг обрўли кишиси дея эътироф этмоқда. Таниқли нашрнинг қайд этишича, россиялик етакчи босқичма-босқич ўз мақсадларига ҳар қандай шароит ва исталган ҳудудда эришиб бормоқда.

 

Мавзуга оид