Жаҳон | 23:38 / 12.04.2017
9193
2 дақиқада ўқилади

Навальный яна норозилик акциялари ўтказмоқчи

Фото: ТАСС

Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальный янги норозилик акциялари ўтказилишини маълум қилди. У бу ҳақда шахсий блогида ёзди

Навальный акцияни 12 июнда, Россия куни давлат байрами ўтказиладиган санада ўтказишни таклиф қилди.  

"Келинг, 12 июнда аввалги шиорларимиз ва давлат байроқлари остида кўчаларга чиқамиз. Бизда тайёргарлик учун 2 ой бор. Янада кўпроқ шаҳарлар жалб қиламиз, янада кўпроқ халқни тўплаймиз", деб ёзган мухолифатчи. 

Москва мэриясида Навальный жамоасидан 12 июнда акция ўтказиш ҳақида ариза келиб тушганини билиш мақсадида берилган саволга тасдиқ жавоби берилмади. 

Навальный матбуот котиби Кира Ярмыш акцияни ўтказиш учун рухсат олишга ариза беришга ҳали эрталигини айтган.

Россия қонунларига кўра, акция ўтказиш ҳақидаги аризани у ўтказилишидан 15 кундан аввалроқ ва 10 кундан кейин топшириш керакмас.

26 март куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида Коррупцияга қарши жамғарманинг Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг махфий мулки бўйича терговидан кейин аксилкоррупцион норозилик акциялари бўлиб ўтди. Жамғарманинг "У сизга Димон эмас" деб номланган фильмида Медведев энг нуфузли туманларда катта ер майдонлари, яхталар, квартиралар, Россия ва хорижда агрохўжаликлар ва вино ишлаб чиқарувчи корхоналарга эгалиги айтилган. Энг оммавий акциялар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Челябинск ва Владивостокда бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид