Hyundai компаниясининг премиум бренди кроссовер концептини ишлаб чиқди
Жанубий Кореянинг Hyundai компаниясига тегишли Genesis савдо белгиси Нью-Йорк автошоусида илк кроссоверининг концептини намойиш қилди. GV80 дабдабали салонга ва ёқилғида ишлайдиган моторга эга бўлади.
Кроссовер дизайни бўлғуси Genesis автомобилларининг кўриниши хусусида тасаввур уйғотади. Унинг ўзига хос жиҳатлари сифатида икки қаватли олд ва орқа ёритқич чироқлари, кўзга ташланувчи аэродинамик деталлари ва ромсиз эшикларини кўрсатиш мумкин.
Машина салонига чарм, замш ва табиий ёғоч билан ишлов берилган. Унинг ичкарисида бошқарув жиҳозлари камлигини эътироф этиш мумкин. Мультимедиа тўплами ва бошқа тизимлар сенсор панел ҳамда бир неча тугмалар орқали ўнг қўлда бошқарилади.
Олд панел тепасида жуда кенг дисплей ўрнатилган. Ускуналар панелининг аксар қисми ҳам дисплейдан иборат. Орқа ўриндиқлардаги йўловчилар ҳам ёддан кўтарилмаган. Улар учун олд ўриндиқлар ёстиқчасига экранлар жойланган. Машина 4 киши мўлжалланган.
Компания концептга ўрнатиладиган двигатель хусусиятларини маълум қилмаган. Бундан ташқари, GV80 қачондан серияли ишлаб чиқарилишига ойдинлик киритилгани йўқ.
Мавзуга оид
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023
Hyundai Саудия Арабистонида йилига 50 мингтача автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуради
00:47 / 21.09.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Ню-Йоркка ташрифи якунланди
10:57 / 08.09.2023