Қозоғистон ЕИ билан виза тартиби енгиллашишига умид қилмоқда
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ЕИ мамлакатлари билан виза тартиби енгиллашишига умид қилмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ матбуот хизмати маълум қилди. Қозоғистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Қайрат Абдрахманов Германия Бундестагининг "Германия – Марказий Осиё" парламент дўстлик гуруҳи раҳбари Манфред Грунд раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан шу хусусда фикр алмашган.
"Учрашув чоғида Абдрахманов икки мамлакат ва Қозоғистон ҳамда ЕИ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда ўзаро фуқаролар борди-келдисини қулайлаштириш муҳим эканига эътибор қаратган. Шу билан бирга, Қозоғистон фуқароларини ҳужжатлаштиришда назорат стандартларини мунтазам ошириб келмоқда. Давлат миграция таҳдидини мужассам этмайдиган мамлакат сифатида ЕИ томонидан Шенген ҳудудига қозоғистонликларнинг боришини осонлаштириш бўйича жавоб чоралари кўрилишига умид қилади", - дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
16:29 / 19.11.2024