Иқтисодиёт | 11:15 / 17.04.2017
8845
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон бозорида нефть нархлари пасаймоқда

Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдоларда нефть нархи арзонлаша бошлади. Савдоларга доир маълумотлар шундай дейишга асос бўлмоқда. 

Хусусан, Нью-Йоркнинг NYMEX товар-хом ашё биржасида WTI навидаги нефтнинг май ойи фьючерслари 0,83 фоизга арзонлашиб, бир баррели 52,74 доллардан сотилган.

Лондоннинг ICE Futures биржасида эса, Шимолий денгизнинг Brent навли нефти июнь ойида етказиб бериш шарти бўйича 0,81 фоиз арзонлашиб, баррели 55,44 доллардан харид қилинган. 

Мавзуга оид