«Хоним, колбасалар ёқдими?». Тимошенко ва Лукашенконинг орасига совуқчилик солган воқеа
Украина Радаси депутати Вадим Денисенко Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳамда Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг орасига совуқлик солган воқеа ҳақида гапириб берди.
Депутатнинг айтишича, бундан 10 йилча аввал Лукашенко Тимошенкога мазали колбасалар солинган корзинани ҳадя сифатида юборади. Лекин совға манзилига етиб бормайди ва уни қўриқчилар олиб қўйишади. Қўриқчилар совға келганидан Тимошенкони хабардор ҳам қилишмайди ва уларни паққос туширишади.
Орадан бир неча кун ўтгач, икки сиёсатчининг суҳбати бўлиб ўтади ва Лукашенко совға ҳақида эслатади: «Юлия Владимировна, колбаса ёқдими?».
Гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаган Тимошенко Беларусь раҳбаридан жаҳли чиқади ва уларнинг алоқалари ёмонлашади.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024