Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Швейцария билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
2017 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Савдо-саноат палатасининг таъкидлашича, Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга ҳар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва фаоллаштириш мақсадида ташриф буюради.
2017 йилнинг 12-13 июнь кунлари ташриф доирасида Цюрихда икки мамлакат ишбилармон вакиллари иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржасини ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасининг агросаноат, озиқ-овқат, фармацевтика ва текстиль соҳаларидаги савдо-инвестицион имкониятлари тақдимотини ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун швейцариялик шерикларни топишдир.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
14:10 / 14.05.2025