Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даниэл Алвес: Бу мен учун аччиқ қувонч
«Ювентус» ҳимоячиси Даниэл Алвес собиқ жамоаси «Барселона» Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборилганидан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Жуда қийин бўлди, мен жамоадошларим учун хурсандман. Бу кеча менга аччиқ ва аламли қувонч келтирди. Чунки кўп йиллар давомида ўйнаганим стадионга қайтдим, хотиралар мени чулғаб олди. Бундан ташқари, дўстларимнинг хафалигини кўриб қайғуга ботдим.
Бу оғир, лекин бу футболнинг бир қисми. Ўйиндан сўнг, шу гаплар билан Неймарни юпатдим. Аввал «Барселона»га дуч келишни истамайман деб кўп айтар эдим, бироқ бундай ҳолатларда ҳиссиётларни майдон ташқарисида қолдирган маъқул.
Ҳар ким ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилмоғи керак. Бу мағлубиятни ортда қолдириб, олға давом этиш керак», дея Алвеснинг сўзларини келтирган Football Italia.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025