Ўзбекистон | 12:18 / 22.04.2017
24569
1 дақиқада ўқилади

Қўқон ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, подполковник Ғофуров Зиёҳиддин Неъматжонович Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бундан ташқари, подполковник Кетмонов Иқболиддин Ҳомиджонович – Андижон вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Ҳамидов Дониёр Неъматович – Андижон вилояти Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Нозиров Раҳимжон Рўзимуродович – Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Тўраев Дилшодбек Сайдуллаевич – Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Аввалроқ, 11 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, солиқ бошлиғи ва ички ишлар бошлиғи ишдан олингани ҳақида хабар бергандик

Мавзуга оид