Жаҳон | 08:12 / 23.04.2017
6086
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп деярли ҳар ҳафта медиамагнат Мердок билан мулоқот қилади

Фото: Carlo Allegri / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп деярли ҳар ҳафта медиамагнат Руперт Мёрдок билан боғланиб, у билан жумладан стратегик масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда ушбу икки шахсга яқин бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда New York Times нашри хабар бермоқда.  

Нашр маълумотларига кўра, президент ва тадбиркор ўртасида анчадан бери яқин алоқалар ўрнатилган. Мёрдок Трампни энг оғир дақиқаларда қўллаб-қувватлаб, унга эътиборини иқтисодий муаммоларга қаратишни тавсия қилиб келади. 

"Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар ва стратегия ишлаб чиқадилар", деб ёзмоқда нашр.

Медиамагнат ҳаттоки бир марта Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсерга қўнғироқ қилиб, журналистлар учун брифингда Сурия президенти Башар Асадни заҳарловчи моддаларни қўллашда айблагани ва "Гитлер бунчалик тубан кетмаганини" айтгани учун танқидлар остида қолганда унга тасалли берган. 

New York Times’нинг қўшимча қилишича, Мёрдокга тегишли New York Post нашри ва Fox News телеканали Трампнинг фаолиятини ижобий томондан ёритиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид