Спорт | 17:08 / 24.04.2017
22924
8 дақиқада ўқилади

«Балет томошаси». Нега «Эл Класико»ни ёқтирмайман?

Кеча «Йил учрашуви»да «Барселона» ғалаба қозонди. Гарчи «Реал» бу йил кучли таркиб, кучли захира ўриндиғи билан кучли ўйинлар намойиш қилиб, ўз олдига қўйилган мақсадлар — мамлакат ва Европа чемпионлиги йўналишида дадил одимлаётган бўлса-да, «Барселона» кейинги йиллардаги анъанасига содиқ қилиб, «Сантьяго Бернабеу»дан яна ғалаба билан қайтди.

Ўйин ҳиссиётларга бой бўлди. Албатта, бундай ўйинга холис баҳо бериш жуда қийин. Чунки мухлислар армияси тенг иккига бўлинишган. Ўйинчилардан кимнидир мақтасангиз, шубҳасиз, иккинчи томон сизни рақиб лагери вакилига чиқариб қўйишади.

Эл Класико ҳақида энг зўр фикр «Барса»га ҳам, «Реал»га ҳам ҳеч қандай алоқаси бўлмаган инсон оғзидан янграши аниқ. «Металлург» (Магнитогорск) хоккей клубининг алпкелбат фахрийси Данис Зарипов СКА билан бўлиб ўтган финал ўйинидан сўнг тарихга кирган, бироқ унинг ёндирувчи ибораси испан элита жамоаларининг ўйинидан кейинги барча ҳиссиётларни ўзида қамраб ола олади — «улар балет томошаси кўрсатишди».

«Евроспорт» блогери Артём Буторин кечаги ўйин — энг жирканч футбол ҳақида ўз фикрларини баён эди. 

Класикогача бир ой аввал «Барса» ва «Реал»нинг топ ўйинчилари ижтимоий тармоқларда жавраб, бир-бири томон тош отиб, рақибининг кекирдагини узиб олишга тайёр арслонлар янглиғ ҳайқириб туришди. Принципиал кураш лахта-лахта қон, кўзлардаги олов, ютиб олинган аут учун ҳам жон бериш каби нарсаларни ваъда қилаётгандек эди. Бироқ, Испанияда кураш деганда бошқа нарсани тушунишади. Темиртан гладиаторлар ўрнига, ўзларига яхши, рақибларига чатоқ бўлишни истовчи йиғлоқи қизалоқлар майдонга тушиб келишди. 

Ҳурматли, нуфузли футболчилар нолувчи мижғовларга айланишди: донишманд Иньеста ҳакам олдига биринчи бўлиб чопиб боради, Рамос ҳали қоидани бузиб улгурмасдан ҳакамнинг ёнида, Модрич қўлларини туз сепаётгандек қилиб олиб, эсдан оғаёзади. Хави ва Касильяс майдонда бўлганида, улар ҳам албатта, баҳслашиб кетишган бўларди, яхшиямки уларнинг вақти ўтиб бўлган. Оғриғини билдирмай, рақибга унинг қўполликлари бефойда эканлигини исботлаш ўрнига, футболчиларнинг ҳар бир рақиби устидан ҳатлаб ўтишга ҳаракат қилди — ҳуштакли кишининг ёнига биринчи бўлиб ошиқиш учун. Рақибингга дадил жавоб бер, чида, имкони бўлса қаттиқроқ зарба бер, лекин асло минғир-минғир қилиб, душманинг учун жазо тиланма, эркак!

Финтлари уч марта кетма-кет Каземирони биринчи лигага равона қилган Месси қандай кайф туюши керак эди? Лекин рақибининг ожизлиги устидан мазах қилиш ўрнига Лео ҳакамнинг башараси олдида муштчаларини силкитмоқда — сариқ карточка талаб қилиб. Шикоятлар, чақимчилик ва илтимослар — эркакчиликка ярашмайди.

46 ёшли эркак товуққа ўхшаб қанот қоқишини томоша қилишнинг ўзи жирканчли. Энрике жуда яхши формада: унинг ўрнида бўлган ҳар қандай инсон ҳакам ҳуштак чалгандан кейин фожиани бу қадар тасвирлашни эплай олмас эди: ёйилган қўллар, тушунарсиз кўзлар, оғриқ, азоб, бошбошдоқлик...

Бахтга яраша, Зизу анча босиқ эди. Балким бунга уни ўз статуси мажбурлагандир — ахир у костюм-шим билан кеда кийиб олмаган эди-да!

Суарес оёғини балеринаникидан ҳам баландроққа кўтариб, бунинг учун жазоланмаса, боз устига, бомбардимондан омон қолган қочқиннинг башарасини ўзлаштирса. Пике эса соқолини қириб ташлаши керак, чунки бу кўриниш ўта ҳайбатли инсонларга хос, ҳамма нарсада бошқаларни айбловчи болакайга эмас. Роналду эса аквалангини топшираверса ҳам бўлади: унинг шўнғишлари энди ҳеч кимни ишонтира олмаяпти.

Класикони масхарабозликка айлантириб юборган Рамос ва Пике негадир ўйинга телефонларини ташлаб чиқишибди. Твиттердаги жанглар ҳақида эндиликда бутун мақолалар ёзилмоқда, бироқ у ердаги энг асосий калит сўз — «ҳакамлар». Рамос майдонни тарк эта туриб буни яна бир бор исботлади, холос, Серхио атайлаб Жерарнинг олдидан ўтди ва каталониялик барзангининг ҳакамлар борасидаги минғир-минғири ниҳоят иш берганини билдирувчи имо-ишоралар кўрсатди.


Мухлислар бир-бирларига нисбатан гуна-кудурат туюшяпти, лекин унинг футболга мутлақо дахли йўқ. Мессининг формаси, Неймарнинг дисквалификацияси, Роналдунинг янги соч турмагини муҳокама қилиш ўрнига ҳакамга ким кўпроқ қистирганини аниқлашга уринишмоқда. Ҳакамнинг ҳар қандай хатти-ҳаракати фитна, ўзбошимчалик ва нохолислик сифатида қабул қилинади. Ҳар қандай ҳуштак ва жарима тўпи бир бўлак бўлка нонни кўриб қолган оч кабутарларнинг ҳакам олдига потирлаб учиб келишига сабаб бўлади. Қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларидан ранг олган тўлиб тошган стадиондагилар ҳам уларни жазавага тушганча қўллаб-қувватлаб туришади. Месси кадрга тушиб қолган ҳар бир кадрнинг орқа фонда «пута» деб бақираётган ва ўрта бармоғини кўрсатаётган ўнлаб эркаклар кўриниб қолади. Ўзиникини қўллаб-қувватлаш ўрнига, рақибни ҳақорат қилиш ва таҳқирлаш истаги каррасига ошиқроқ. Фол чоғида ҳакам қароридан сўнгги ҳуштакбозлик ва сўкиниш децибелга кўра Хамеснинг эмоционал голини нишонлаш чоғидаги шовқиндан бир неча баробар ортиқроқ. 

Класико фанатларни футбол эмас, шоу қизиқтиради. Ракитич аниқ зарбасидан сўнг бурчак байроғи томон югуриб тўхтади, унинг фонида эса Мадрид либосини кийиб олган ўнлаб мамнун инсонлар гол нишонланишини телефонида суратга олмоқда. Уларнинг юзидаги табассум уларнинг жуда мамнунлигини ошкор қилиб турибди: «Бунақа видео ҳеч кимнинг  Инстаграмида бўлмайди», дегандек. 

Ўйингача барча ҳакамларни муҳокама қилиб бўлади, сўнг 90 дақиқа мобайнида ҳакам қайси клуб вакили эканлигини аниқлашга киришиб кетишади, ундан сўнг ҳафталаб норозилик, петициялар ва апелляциялар берилади. Класикода аллақачон футболдан асар ҳам қолмаган, унинг ўрнини шоу эгаллаган. Ҳар бир футболчига қаттиқроқ ўйнаши учун таркибига тестростерон қўшилган шоколад бериб, қулоғига Зариповнинг товушида пичирлаб қўйсанг-да: «Балет қилиб юбординглару ҳаммаёғни!» — дея.

Мавзуга оид