Фан-техника | 15:07 / 24.04.2017
7174
2 дақиқада ўқилади

Видео: Хитойда Airbus A320 рақобатчисини синовдан ўтказиш бошланди

Хитойнинг Commercial Aircraft Corporation of China компанияси томонидан Comac C919 самолёти ишлаб чиқилмоқда. Бу тор фюзелажли самолёт 168 ўринга мўлжалланган, бироқ муҳандислар келажакда унинг асосида 190 йўловчига мўлжалланган бошқа моделларни ҳам ишлаб чиқиш ниятида. Кеча Хитой компанияси C919 биринчи парвоз синовларини бошлагани ҳақида хабар берди. Кейинчалик эса Синьхуа агентлиги тажриба парвози тасвирланган видеони тақдим этди.

Хитой ҳукумати ишлаб чиқиш жараёнини қўллаб-қувватлаб турди. Comac C919 прототипи 2015 йилги кўргазмада илк бора намойиш этилганида, у билан харидорлар дарҳол қизиқиб қолишди, тақдимотдан сўнг эса унга 500 дан ортиқ буюртма келиб тушди.

Commercial Aircraft Corporation of China компаниясида таъкидлашларича, у анча паст қиймати туфайли Airbus A320 ва Boeing 737’га рақобатчи бўлиши ҳамда самолётларнинг замонавий бозорида энг талабгир лайнерга айланиши мумкин.

Самолёт узунлиги – 39, қанотиники эса – 36 метр бўлиб, парвоз ўртача масофаси – 4075 километрга тенг. Серияли ишлаб чиқариш 2019 йилдан бошланади.

Мавзуга оид