Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада солиқ қарзи учун хатловга олинган товарлар савдо ярмаркаси ўтказилди
Суд департаментининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2017 йил 13 апрель кунги 4296-сонли қўшма топшириғига асосан, 2017 йилнинг 22-23 апрель кунлари Фарғона шаҳар савдо мажмуаси ҳудудида шаҳар суд ижро бўлими ҳамда Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда солиқ қарздорлиги ҳисобига хатловга олинган мол-мулклар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада, солиқ қарзи учун хатловга олинган ва мусодара қилинган товарлар билан савдо қилувчи 7 та савдо ташкилотлари томонидан жами 23 турдаги мол-мулклар, жумладан, автотранспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари, телевизор ва бошқа маиший жиҳозлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар савдога қўйилди.


Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида савдолар нақд пул, пластик карточка ёки пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилди.
Ўтказилган ярмарка натижаларига кўра жами қиймати 21,3 млн.сўмлик мол-мулклар сотилиб, савдодан тушган пуллар белгиланган тартиб асосида бюджетга йўналтирилди.
Ушбу ярмаркалар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда


Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025