Жаҳон | 12:03 / 28.04.2017
23695
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея Трампнинг THAAD учун тўлов талаб қилишига жавоб қайтарди

Жанубий Корея THAAD тизимидан фойдаланиш учун корейслар АҚШга эмас, АҚШ Кореяга пул тўлаши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги баёнот билан чиққан.

"Ёнҳап" агентлиги томонидан келтирилган вазирлик баёнотида айтилишича, Жанубий Корея ўзининг «асосий позицияси»ни ўзгартирмаган — мамлакат ҳукумати АҚШга ракетага қарши THAAD тизимини жойлаштириш учун ўз ҳудудини тақдим этмоқда, холос. АҚШ уни ўрнатиш ва бошқариш учун жавобгарликни зиммасига олади.

Бундан олдинроқ Трамп Сеулга Корея ҳудудига THAAD ракетага қарши мудофаа тизими ўрнатилгани учун 1 миллиард доллар тўлов учун ҳисоб юбормоқчи эканини айтгани хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид