Ўзбекистон | 22:34 / 30.04.2017
6516
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Камилов Япония ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: mfa.uz

2017 йилнинг 30 апрель куни “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Томонлар суҳбат давомида давлатлараро муносабатлар, жумладан “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига жалб қилиш ва юқори технологик қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлашди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид