Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» аутсайдерга қарши ўйинда мағлубиятда қутулиб қолди
Англия чемпионати 35-турида «Манчестер Сити» «Мидлсбро» майдонига сафар қилди.
Айни дамда турнир жадвалининг 19-поғонасини эгаллаб турган «Мидлсбро» кучли тўртликда қолиш учун ҳаракат қилаётган манчестерликларга муносиб қаршилик кўрсатди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Мезбонларнинг голларига Альваро Негредо (38) ва Каллум Чемберс (77) муаллифлик қилди, меҳмонлар сафида Агуэро (69, пенальти) ва Габриел Жезус (85) биттадан гол уришди.
Эндиликда «Манчестер Сити» 66 очко билан тўртинчи ўринда, «Мидлсбро» 28 очко билан 19-ўринда қолди.
Англия чемпионати
35-тур
Мидлсбро – Манчестер Сити 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 38 Негредо, 1:1 – 69, пенальти Агуэро, 2:1 – 77 Чемберс, 2:2 – 85 Жезус.
Мидлсбро – Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио, Гибсон, Даунинг, Форшоу, Клейтон, де Рон, Стуани (Траоре, 73), Негредо.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Коларов, Клиши (Стерлинг, 50), Компани, Фернандиньо, Навас, Алейш Гарсия (Сане, 49), де Брюйне, Габриэл Жезус, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Стуани (16), Компани (31), Форшоу (54), Фабио (67), Сане (68), де Рон (68), Отаменди (76), Стерлинг (81).
Мавзуга оид
16:32 / 22.02.2025
«Манчестер Сити» «Ливерпул»га қарши, «Челси» ва «Бавария»да ҳам жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси
13:39 / 16.02.2025
Пепдан мақтов, Ҳоландни ортда қолдирди ва ғалабали серия – Ҳусанов «Сити»даги илк 90 дақиқани қандай ўтказди?
11:47 / 16.02.2025
«Сити»да йирик ғалаба, «Реал» ўйинида можаро. Кун ўйинлари
20:44 / 08.02.2025