Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда тезюрар поезд рельслардан чиқиб кетди
Германиянинг Дортмунд шаҳрида темир йўл фалокати юз берди: Дюссельдорфдан Берлинга йўналаётган тезюрар поезд темир йўл рельсларидан чиқиб кетди.
Федерал полициянинг маълум қилишича, қутқарув хизмати поезднинг охирги 3 та вагонидан йўловчиларни эвакуация қилишни бошлаган. Операцияда вертолёт ҳам иштирок этмоқда. Айни вақтда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Полиция тасдиқланган маълумот пайдо бўлиши билан бу масалага ойдинлик киритишга ваъда берган.
Фалокат Дортмунднинг бош вокзали яқинида юз берган. Ҳозир вокзал ёпилган, поездлар уни четлаб ўтмоқда. Фалокат ҳақидаги ахборотни Германиянинг бош темир йўл концерни Deutsche Bahn ҳам тасдиқлади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025