Жамият | 13:43 / 01.05.2017
19278
2 дақиқада ўқилади

“Саробга алданганлар қисмати”: Тошкентда янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

2017 йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳрида “Замон-Пресс-инфо нашриёт уйи” томонидан чоп этилган “Саробга алданганлар қисмати” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, бугунги кун муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган ёвуз кучлар томонидан дунёнинг турли нуқталарида амалга оширилаётган жиноий хатти-ҳаракатлар барчадан ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни талаб этади. 

Ана шу экстремистик оқимларга қўшилиб, бу гуруҳларнинг соф исломий қадриятлардан қанчалик узоқ эканини ўз ақл-идроки билан англаб етган бу ҳамюртларимизнинг кечмишлари, иқрор ва тазаррулари ҳам бир ўқувчини ҳушёрликка чорлайди, дин ва диний ақидапарастлик, соф исломий қадриятлар ва терроризм сингари тушунчаларни фарқлашда катта аҳамият касб этади.

Янги китоб ҳам бундай хатти-ҳаракатларга ҳаққоний муносабатларни ўзида жамлаган. 

Китоб икки қисмни ўз ичига олади. Тўпламда қилган хатоси учун жиноий жавобгарликка тортилган, жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган ёхуд ўтаб қайтган ҳамюртларимизнинг чин дилдан билдирган иқрорлари, надоматлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари, яқинлари, маҳалладошлари томонидан йўлланган мактублар жой олган.

Тақдимот маросимида сўзга чиққанлар мазкур китобнинг мазмун-моҳияти, унинг ёш авлодни Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти хусусида сўз юритишди.

Мавзуга оид