"Тесла" автомобиллар учун метро концептини тақдим қилди (видео)
"Тесла" автомобилсозлик компанияси раҳбари Илон Маск томонидан бурғилаш ва туннеллар яратиш йўналишини ривожлантириш учун ташкил этилган Boring Company компанияси автомобиллар учун метро қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилди.
Ғоя шундан иборатки, автомобиль ҳайдовчиси йўл тирбанд бўлганда ўз машинасида керакли манзилгача метро ёрдамида етиб олиши мумкин. Бунинг учун машина автомобиль йўлидаги махсус платформага ўтиши керак. Бу платформа ер остига тушади ва у ерда машина билан бирга 200 км/соат тезлик билан ҳаракатланади. Бунда электр қувватида ишловчи ўзига хос монорельс ҳосил бўлади.
Ғоя жуда жозибадор кўринади, албатта барчаси Маск тақдим қилгандек кўриниш олса. Бироқ, айни вақтда бу ғоя фантастикадан бўлак нарсамасдек туюлади ва уни амалга ошириш учун бир неча ўн йиллар талаб қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
18:16 / 09.11.2021
Хитойдаги кўргазмада усти бриллиант билан қопланган Porsche автомобили намойиш этилди
22:58 / 02.06.2021
Сергели–Қўйлиқ ер усти метроси қурилишида 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади
00:07 / 02.06.2021
Ҳаво ҳарорати кўтарилгани сабаб Тошкент ерусти метросида ҳаракат тезлиги чекланади
08:38 / 25.05.2021