Ecco компанияси шаффоф чарм ишлаб чиқди
Кундалик пойафзал ва аксессуарлар бренди ҳисобланадиган Ecco мутлақо янги материал тақдим этди, дея хабар беради ProFashion.
Янги материал устида компаниянинг Нидерландиядаги лабораторияси мутахассислари иш олиб боришмоқда — улар бир неча йил давомида тери ошлашнинг мисрча ва юнонча усулларини ўрганишган. Савдо белгиси вакилларининг гапига кўра, янги материалдан сумкалар, пойафзаллар ва курткадан тортиб, кўйлакларгача бўлган кийим-кечаклар ишлаб чиқаришда фойдаланса бўлади.
“Бу бир футуристик материал бўлиб, чармдан биз севадиган кутадиган хусусиятларни ўзида сақлаб қолиш билан бирга, янги хоссаларга ҳам эга бўлади. Шундай қилиб, биз шаффоф чармда тўхтадик», — дейди креатив бўйича директор Сирули Рахт. Айни пайтда қаҳраборанг, салатранг, тўқ норинранг, қора, қизил ва фил суяги рангидаги буюмлар тайёрланган.
Ecco маркасига 1963 йилда Даниянинг Бредебро шаҳрида Карл Тусби томонидан асос солинган ва ҳанузгача унинг оила аъзоларига тегишли ҳисобланади. Улар классик, кундалик ва спортча пойафзаллар, шунингдек, аёллар, эркаклар ва болалар учун аксессуарлар ишлаб чиқаришади. Компания заводлари Португалия, Индонезия, Таиланд, Словакия ва Хитойда жойлашган.
Мавзуга оид
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
15:22 / 25.04.2024
Ўзбекистонда уч ойда энг кўп сотилган маҳсулотлар маълум қилинди
15:16 / 12.03.2024
Ҳиндистон халқаро бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонда етиштирмоқчи
13:58 / 04.03.2024