Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанж Ҳиллари Клинтонни «Ливия қассоби» деб атади
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ўз твиттерида АҚШ президентлигига собиқ номзод, тинчлик шиори остида фаолият юритувчи Ҳиллари Клинтонни «Ливия қассоби» деб атади.
"Бир скриншотда икки ёлғон: Ливия қассоби - Ҳиллари Клинтон - #УТинчликЭлчиси табличкаси ёнида ўтириб, "Россия Wikileaks"ини айбламоқда", - деб ёзди у твиттерда AFP нашри саҳифасида Клинтоннинг CNN телеканалига берган интервьюси ҳақидаги хабар линки қўйилган постга ёзган изоҳида.
Гап шундаки, Клинтон бир кун олдин CNN телеканалига берган интервьюсида 2016 йилги президентлик сайловларидаги мағлубиятида WikiLeaks ва ФРБ директори Жеймс Комини айблаганди.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024