Жаҳон | 07:42 / 03.05.2017
5030
1 дақиқада ўқилади

Хитойда туннел қурилишида 12 киши ҳалок бўлди

Фото: news.xinhuanet.com

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида темир йўл туннели қурилишида юз берган фавқулодда вазият оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда 3 май куни China News Service ахборот агентлиги. 

Фалокат 2 май куни Бицзе шаҳар округидаги Дафан уездида тезюрар темир йўл туннели қурилиши ишлари вақтида юз берди. Воқеа туннелда газ портлаши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатида 12 киши жароҳат олган  ва яна 12 киши туннелда қамалиб қолган.

Охирги маълумотларга кўра, 3 май эрталабга келиб қутқарув-қидирув операцияси якунланди. Қутқарувчилар қамалиб қолган 12 нафар қурувчининг жасадини аниқлашган. Қутқарув операциясида умумий ҳисобда 2 минг киши қатнашган. 

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Мавзуга оид