Булоқбошидаги мудҳиш манзара: қабристонми ёки чиқиндихона?
Таҳририятимизга, тўғрироғи, мухбиримиз Хуршид Далиевга йўлланган видеода жуда ғаройиб манзара тасвирланган. Ушбу видеоролик Андижон вилояти, Булоқбоши туманида тасвирга туширилган. Унда қўҳна қабристон ўрнида пайдо бўлган чиқиндихонани кўриш мумкин. Чиқиндихонаки, жуда катта ҳудудда ястаниб ётибди.
Бундан ташқари, мазкур ҳудудни одамлар ўз ҳовлиларига қўшиб олишган. Бу қонуний ёки йўқлиги бизга қоронғи. Аммо видеоролик муаллифининг таъкидлашича, мазкур чиқиндихона (ахлатхона дейишга тилимиз бормади) ёз ойларида, кун исиши билан ён-атрофдаги хонадонларга гигиеник жиҳатидан салбий таъсир ўтказади.
Видеоролик эгаси ушбу манзарани тасвирга туширар экан, шундай дейди: “Бу ҳудудда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари номида бир масжид ва кутубхона қурилса аҳолига маънавий жиҳатдан жуда яхши ва савобли иш бўларди”.
Дарвоқе, Биринчи Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, “савобли ишни ҳар кун қилиши керак”. Қуйида ушбу видеороликни томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
10:41 / 20.07.2024
Россия қабристонларни кенгайтириш учун давлат харажатларини уч баравар оширди
21:13 / 13.05.2024
Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди
09:47 / 04.05.2024
Россиядаги асосий ҳарбий қабристонда жой тугамоқда
11:27 / 01.05.2024