Жаҳон | 19:33 / 06.05.2017
3599
1 дақиқада ўқилади

Танзанияда мактаб автобуси жарга тушиб кетиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди

Фото: Fotolia / pwollinga

Танзанияда мактаб автобусининг жарга тушиб кетиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Автобус Рахия Хилл посёлкаси ёнидан ўтаётиб дарахтга урилиб, Мара дарёсидаги жарликка тушиб кетган. Маълум қилинишича, автобусда 35 киши бўлган, улардан кўпчилиги Lucky Vincent мактаби ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари бўлган. Автобус Аруша шаҳридан Карату посёлкасига кетаётган бўлган. Ўқувчилар Каратуда бошқа мактаб ўқувчилари билан бирга имтиҳонолди текширувидан ўтишлари керак бўлган. Бошқа бир манбаларга кўра, болалар экскурсияга олиб кетилаётган бўлган.

Карату вакили Терезиа Махонгонинг айтишича, воқеа 6 май тахминан соат 07:00да юз берган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 27 нафар бола, 3 ўқитувчи ва ҳайдовчи бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид